English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга бўлажак амалий ташрифи тўғрисида
17:29 / 2020-11-04

5-6 ноябрь кунлари Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда мамлакатимиз ТИВ расмий сайтида ахборот берилган.

Ташриф дастурида Ҳукумат, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ҳамда бошқа идораларда учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Бўлажак музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболини муҳокама қилиш режалаштирилган.