Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон сунъий интеллект парламент фаолиятини ёритади
16:05 / 2026-03-05

“Kazinform” хабар беришича, Қирғизистон Жогорку Кенеши ишига сунъий интеллект жорий этилмоқда.

Парламент матбуот хизмати хабар беришича, фаолиятни ёритиш учун "Айим Кенеш қизи" ва "Мирза Мизам Уулу" нейрон тармоқ бошловчилари ишга туширилди. Улар депутатлар иши ҳақидаги янгиликларни тақдим этадилар. Кунлик тадбирларни умумлаштириб, жамоатчиликни ҳафта воқеаларидан хабардор қиладилар.

Сунъий интеллектга асосланган телебошловчиларни жорий этиш ташаббуси парламент ишини рақамлаштириш режасининг бир қисмидир.

- Мазкур лойиҳа инновация қонун чиқарувчи идора ишини қандай ўзгартириши, фуқаролар билан мулоқотни яхшилаши мумкинлигини кўрсатувчи дастлабки қадамдир, - дейилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон 2025 йил август ойида Рақамли кодексни қабул қилган.

Г.Сатторова, ЎзА