Қирғизистон президенти Садир Жапаров Россияни ўз мамлакатининг асосий иттифоқчиси деб атади
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Россия президенти Владимир Путин билан Сочидаги учрашувида Россияни ўз мамлакатининг асосий ҳамкори ва иттифоқчиси деб атади.
“Российская газета”да қайд этилишича, Жапаров: “Сизнинг қирғиз халқини қўллаб-қувватлашингизни алоҳида таъкидлашни истардим, Россия – бизнинг асосий иттифоқчимиз ва савдо-иқтисодий ҳамкоримиз ҳамда умид қиламанки, барча музокараларимиз келажакда яхши самара беради”, деди.
Учрашувда томонлар мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва пандемияга қарши биргаликда кураш масалаларини муҳокама қилди. Путин Россия Қирғизистон савдо айланмасида ишончли тарзда етакчи бўлиб турганини, бу эса икки томонлама муносабатларга ижобий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.