Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон президенти Марказий Осиё – БМТ саммитини ўтказиш таклифини билдирди
09:31 / 2021-09-23

Қирғизистон ҳукумати 2022 йилда Марказий Осиё – БМТ саммитини ўтказишни таклиф қилади.

Бу таклиф мамлакат президенти Садир Жапаровнинг БМТ Бош ассамблеясининг 76-сессиясидаги онлайн чиқиши давомида билдирилди.  

“Мазкур тадбирнинг ўтказиш муддати Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳатлашув учрашуви муддатига мувофиқ тарзда белгиланишини таклиф қиламиз. БМТ Бош ассамблеяси раиси ва БМТ бош котибидан келгуси йил иш тартибини белгилаш жараёнида шуни назарда тутишни сўрайман”, деди Жапаров.