Қирғизистон президенти мамлакат мудофаа вазирини алмаштирди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат мудофаа вазири Таалайбек Омуралиевни ўз вазифасидан озод этиб, унинг ўрнига Бактибек Бекболотовни тайинлади.
Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди, деб ёзмоқда ТАСС ахборот агентлиги.
"Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг фармонига биноан, Омуралиев Таалайбек Бариктабасович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Қирғизистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилди", - дейилади хабарда.
Хабарда шунингдек, мамлакат мудофаа вазирлигининг янги раҳбари этиб Бактибек Бекболотов тайинлангани айтиб ўтилган.