Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон Ўзбекистондан ўғит сотиб олади
16:20 / 2022-02-22

Жаҳон матбуоти саҳифаларида

24.kg. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистондан минерал ўғитлар сотиб олиш учун бюджетдан 1 миллиард сом ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шунингдек, Боткент вилояти аҳолисига 14 та давлат хизматларини бепул ва имтиёзли асосда тақдим этиш ҳақида ҳам қарор қабул қилинди. 

Рўйхатга кўра, махсус инвестиция режимига эга бўлган ҳудудлар бўйича ваколатли давлат органларнинг молиявий мажбуриятлари белгиланади. Кафолатлар алоҳида инвестиция режимига эга ҳудудлар, хусусан Боткент вилоятини ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳалар бўйича тақдим этилади. 

Покистон тижорат вазирлиги вакиллари Ўзбекистонда

Аdu.uz/newspage. Покистон Ислом Республикаси тижорат вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммад Салех Фарухи бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Инвестициялар ва савдо вазирлиги вакиллари билан учрашди. Унда савдо иқтисодий, инвестиция ва транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. 

Иштирокчилар Ўзбекистон ва Покистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги Транзит ва савдо тўғрисидаги битим бандларини амалиётда қўллаш бўйича тузилган Йўл харитаси лойиҳасини тасдиқлаш жараёнини кўриб чиқдилар. 

Шунингдек, Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор халқаро темир йўл линияси қурилиши масалалари, Покистон тадбиркорлари ва саноат вакилларининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифлари ҳам муҳокама қилинди. 

И.Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА