Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон мусулмонлари диний идораси вакиллари Бухорода
17:52 / 2021-11-22

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир Ракиев бошчилигидаги делегация Бухорода бўлди.

Мартабали меҳмонларни Бухоро темирйўл вокзалида Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Эркин Мажидов, Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобиржон Элов ва бошқалар кутиб олди. Муфтий Замир Ракиев бошчилигидаги делегация аъзолари Бухоронинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилди. Улар Масжиди Калон жоме масжиди, Пойи калон ансамбли ва Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти билан танишди.

[gallery-4756]

Қирғизистонлик уламолар Бухорога ташрифи чоғида Лаби Ҳовуз мажмуаси, Кўкалдош мадрасаси ва Нодир Девонбеги тарихий обидаларида ҳам бўлди. Кўҳна ва боқий Бухоронинг қадимий тарихи меҳмонларда ҳайрат ва ҳавас уйғотди. Шунингдек, Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёрат қилинди. Ўтганлар ҳаққига Қуръон тиловат этилди.  

 

Зариф Комилов,  

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА