Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ўзгарди
Қамчибек Ташиев Вазирлар Маҳкамаси раҳбари ўринбосари - Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди, деб хабар бермоқда “Кабар” ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, тегишли фармонни президент Садир Жапаров имзолаган.
Қ.Ташиев 2020 йил 16 октябрда ўша пайтда Қирғиз Республикаси президенти вазифасини бажарувчи С.Жапаровнинг фармони билан ушбу лавозимга тайинланган эди.
Хабарга кўра, унинг ўрнига Жумгалбек Шабданбеков Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
1970 йилда туғилган генерал-майор Жумгалбек Кумарович Шабданбеков бугунги кунгача Қирғиз Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Ў.Алимов, ЎзА