Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон КХШТнинг “Бузилмас биродарлик” машқини бекор қилди
22:32 / 2022-10-09

Қирғизистон Мудофаа вазирлиги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг “Бузилмас биродарлик-2022” қўмондонлик-штаб ўқув машғулотини бекор қилди. Бу ҳақда “24.kg” агентлиги хабар берди.

Ушбу тадбир 10-14 октябрь кунлари мамлакат ҳудудидаги “Эдельвейс” марказида ташкил этилиши режалаштирилганди.

Машқларда Арманистон, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон тинчликпарвар кучларидан иборат контингент қатнашиши керак эди. 

“Бузилмас биродарлик” машғулоти 2012 йилдан бери ўтказиб келинмоқда.

9 октябрь куни КХШТ Бош котиби Станислав Зась Қозоғистонга боргани хабар қилинди.