French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон касаба уюшмалари вакиллари Фарғонада бўлди
14:43 / 2023-05-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жорий йил 4-5 май кунлари Қирғизистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўш ва Жалолобод вилоятлари Кенгашлари вакиллари Фарғона вилоятида бўлди.  

- Ўзбекистон Президентининг яқин қўшничилик борасида олиб бораётган ишлари натижасида биз ҳозир шу ердамиз. Икки мамлакат раҳбарининг сиёсий иродаси туфайли қадимдан қардош икки халқ ўртасидаги асрий дўстлик ришталари яна тикланди. Касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорлик эса ҳамкасбларимиз билан ўзаро тажриба алмашишда қўл келмоқда. Бугун Фарғона вилоятида бўлиб, ўрганадиган жиҳатларимиз кўп эканини англадик. Ҳамкасбларимизнинг тақдимотлари билан танишиб, касаба уюшмалари соҳасида Ўзбекистон етакчи ўринларда эканига амин бўлдим, – дейди Қирғизистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўш вилояти Кенгаши раиси Тўлқин Тожиев.  

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўзаро ҳамкорлик доирасида ўтган йили Қирғизистоннинг Қадамжой туманидан 54 нафар ўғил-қиз Фарғона туманидаги “Тонг” болалар оромгоҳида дам олди. 30 нафар қирғизистонлик нуроний “Чимён” сиҳатгоҳида саломатлигини тиклади. Бу йўналишдаги ишлар жорий йилда ҳам давом этиши айтиб ўтилди. Ташриф доирасида делегация аъзолари “Авто ойна” корхонаси ҳамда “Чимён” сиҳатгоҳида бўлиб, ишчи-хизматчиларга яратилган шароитлар, техник хавфсизлик борасида кўрилган чора-тадбирлар билан яқиндан танишдилар.

[gallery-11732]

Ташриф якунида томонлар ўртасида ходимларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашишдан иборат келишув битими имзоланди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА