Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши делегацияси билан учрашув
19:17 / 2022-08-22

ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг 17-йиғилиши доирасида Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқулов билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида минтақавий хавфсизликни таъминлаш, жумладан, терроризм, экстремизм ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши биргаликда курашиш, чегара хавфсизлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Соҳада биргаликдаги саъй-ҳаракатни самарали мувофиқлаштириш мақсадида икки давлат Хавфсизлик кенгашлари ўртасидаги маслаҳатлашувнинг доимий механизмига бўлган талаб алоҳида таъкидланди.

Хавфсизлик соҳасидаги Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигини янада янги мазмун ва амалий натижа билан бойитиш бўйича келишувга эришилди.

ЎзА