Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон элчиси Хоразмда
13:14 / 2024-02-08

ФОТОРЕПОРТАЖ

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов Қирғиз Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муса Жаманбаевни қабул қилди.  

Мулоқот жараёнида вилоят ҳокими элчини вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари, хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар билан таништирди. Ўз навбатида элчи савдо-иқтисодий, маданий- маърифий соҳаларда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида тўхталиб, юртдошларимизга самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди.

Ташриф доирасида элчи жаноблари Тупроққалъа туманидаги “New Best Style” МЧЖ фаолияти билан танишди. Мазкур йирик экспортёр корхонада гулқоғоз ишлаб чиқариш жараёни кўздан кечирилди.  

[gallery-15853]

Шунингдек, элчига хорижий сармоядорлар учун яратилган ҳуқуқий кафолатлар ва имтиёзлар, эркин иқтисодий зоналарда янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари намойиш этилди.

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА