Қирғизистон бюджетни қўллаб-қувватлаш учун ЕБРЖ дан 160 миллион доллар кредит олади
Қирғизистон Жогорку Кенешининг халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси бугун Евроосиё барқарорлаштириш ва ривожланиш жамғармасидан (ЕБРЖ) кредит олиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқди ва маъқуллади.
Мазкур маълумотни мамлакат молия вазири ўринбосари Руслан Татиков бергани айтилмоқда.
Ушбу Келишув доирасида Қирғизистонга ҳар бири 80 миллион доллардан иккита траншда жами 160 миллион доллар берилади.
Кредит 20 йилга берилади ва унинг 10 йили имтиёзли давр ҳисобланади.
ЕБРЖдан олинаётган молиявий кредит Қирғизистон бюджетини, жумладан, иқтисодий секторни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади, дейилади хабарда.