Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон 2031 йил футбол бўйича Осиё Кубогини ўтказмоқчи
13:10 / 2025-05-24

Қирғизистоннинг Қоракўл шаҳрида барпо этилган янги стадионнинг тантанали очилиш маросимида Президент Садир Жапаров мамлакат спорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича тузилган кенг кўламли режа ҳақида маълумот берди.

Жумладан, Бишкекда 51 000 ўринли Марказий Осиёда энг йирик стадионлардан бири қурилаётгани таъкидланди. Мазкур иншоот республикада спортни ривожлантириш ва йирик халқаро мусобақаларни ўтказиш учун шароит яратиш борасидаги саъй-ҳаракатнинг муҳим бўлагидир.

Бундан ташқари давлат раҳбари Қирғизистон 2031 йил футбол бўйича Осиё кубогини ўтказиш учун расман ариза топширганига ҳам тўхталди.