Қирғиз-тожик чегарасидаги зиддият туфайли эвакуация қилинган қирғизистонликлар ўз уйларига қайтмоқда
Чегарадаги зиддият туфайли эвакуация қилинган қирғизистонликлар ўз яшаш манзилларига қайтмоқда.
“РИА Новости” хабарига кўра, бу ҳақда журналистларга мамлакат миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг расмий вакили маълумот берган.
“Ўз уйларидан кўчирилган бир неча қишлоқнинг аҳолиси уйларига қайтарилмоқда”, деди у.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда чегарадаги қўшимча кучларни ўз жойига қайтариш бўйича қўшма комиссия иши давом эттирилмоқда.
“Қирғиз-тожик чегарасидаги вазият барқарор”, деб таъкидлади зобит.