Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғиз шоирининг янги китоби
15:51 / 2025-11-25

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида қирғизистонлик ижодкор Мелис Маматжоновнинг “Изсиз дунё” номли шеърий китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда туркий давлатлар билан ўзаро маданий-маърифий алоқалар қамрови янги ривожланиш босқичига чиққани таъкидланди.  

[gallery-26409]

Бу жиҳатлар Ўзбекистон ва Қирғизистон  қаламкашларининг ўзаро ижодий мулоқот ўрнатиши, ҳар икки қардош давлатларда китоб тақдимотларини ўтказиши, адабий анжуманларда мунтазам иштирок этишида яққол намоён бўлмоқда.

Мелис Маматжонов қардош юртнинг умидли ва адабиётга ўз сўзи билан дадил кириб келган ижодкорларидандир. 

Тадбирда Мелис Мамажонов ижоди ва унинг янги китоби хусусида батафсил сўз юритилди.

Н.Усмонова, О.Пардаев (сурат), ЎзА мухбирлари