Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғиз Республикаси Президенти сайловида Садир Жапаров яққол устунлик қиляпти
21:26 / 2021-01-10

Қирғизистон Республикаси президентлиги учун бўлиб ўтаётган сайловнинг биринчи босқичида дастлабки натижалар эълон қилинди.

 Овозларни автоматик равишда санаш тизими ҳисоб-китобларига қараганда, Садир Жапаров 79.25 фоиз кўрсаткич билан олдинда бомоқда.

18 нафар номзод орасида бу натижа катта устунлик тақдим этиши маълум. Зеро, 2-ўринда бораётган Адахан Мадумаров 6.69 ва 3-ўринда турган Бобиржон Толбаев 2.32 фоиз овоз тўплагани эътиборга олинса, Жапаровнинг устунлиги қай даражада эканлигини тасаввур қилиш мумкин. Номзодлардан Миқтибек Арстанбек, Имомидин Тошов ва Абдил Сегизбаев ҳам 1 фоиздан кўп овоз тўплаган. Қолган 12 нафар даъвогар эса 1 фоиздан кам сайловчилар ишончига сазовор бўлишган.

Қайд этиш жоиз, қонунга кўра, Президент сайловида ғолиб чиқиш учун номзодни жами овоз берган сайловчиларнинг 50 фоиздан кўпроғи танлаши лозим.

Дастлабки таҳлилларга қараганда, сайловларда ҳозиргача 1 миллион 339 минг 638 киши иштирок этди. Бу рўйхатдан ўтган сайловчиларнинг 37,59 фоизини ташкил этади.

Айни пайтгача 2 4742 овозларни автоматик равишда санайдиган тизимдан 2 333 таси, яъни мавжуд шундай қурилмаларнинг 94,30 фоизидаги бюллетенлар текшириб чиқилган.

ЎзА