Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғиз парламенти республика омбудсманини муддатидан аввал истеъфога жўнатди
11:52 / 2023-05-03

Чоршанба куни Қирғиз Республикаси депутатлари Атир Абдраҳматовани республика инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари лавозимидан муддатидан олдин истеъфога чиқиши учун овоз берди, деб ёзмоқда ТАСС агентлиги мамлакат олий қонунчилик органи аппарати берган маълумотга таяниб.

“Абдраҳматова истеъфоси учун 50 нафар депутат овоз берди, беш депутат унинг истеъфосига қарши бўлди, қолганлари бетараф қолди”, – дейилади аппарат ходими берган хабарда.

Ўтган ойда парламент аъзолари омбудсманнинг ўтган йилда амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботини тинглаб, қониқарсиз, деб баҳолаган эди. Шундан кейин парламент фракцияларидан бири Абдраҳматовани муддатидан олдин лавозимидан озод этиш ташаббусини билдирган.

Абдраҳматова республика инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари этиб ўтган йилнинг февралида тайинланган эди.