Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғиз депутати тарихий обидаларни бузганларни жавобгарликка тортишни таклиф этди
14:15 / 2025-12-24

Қирғизистон парламенти – Жогорку Кенеши мажлисида депутат Гуля Кожокулова Бишкек шаҳридаги тарихий-маданий объектларнинг бузилиши юзасидан масъулларни жавобгарликка тортиш масаласини кўтарди.

– Бу ҳолат учун ким жавоб беради? –деди у. – Контитуциямизда тарихий ёдгорликларни йўқ қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Таъкидланишича, Қирғизистон маданият вазири Мирбек Мамбеталиев давлатга етказилган зарар ҳозирда таҳлил қилинаётганини маълум қилган. Унинг айтишича, мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бишкекда 1956 йилда қурилган тарихий фаввора ҳамда маданият ёдгорликлари реестрига киритилган “Халқлар дўстлиги” мозаика биноси бузиб ташланган эди.

Д.Ҳакимов, ЎзА