Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қинғирликлар юзага келмаслиги учун коронавирус бўйича ажратилаётган маблағларга парламент назорати муҳим
12:55 / 2022-01-18

ОНЛАЙН

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси давом этмоқда.

Мажлисда Қонунчилик палатасининг 2021 йилдаги фаолияти қизғин муҳокама қилинди. Сарҳисоб юзасидан сўз олган Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Эркин Солиҳов айни пандемия шароити депутатлардан янада фаолликни талаб қилишини алоҳида таъкидлади. Хусусан, депутат коронавирус пандемияси учун ажратилаётган бюджет маблағлари устидан самарали парламент назоратини ўрнатиш муҳимлигини қайд этди.  

Бу, албатта ўринли таклиф. Зеро, пандемия шароитида ушбу хавфли вирус билан касалланганларни даволаш ва унинг олдини олишга жуда катта маблағлар йўналтирилмоқда. Унинг мақсадли ва самарали сарф этилиши эса натижадорликка хизмат қилади.
Афсуски, «Отнинг ўлими, итнинг байрами» қабилидаги айрим қинғирликлар юзага келиши мумкинлигидан кўз юмиб бўлмайди. Бу каби ҳолатларни бартараф этишда эса парламент назорати муҳим ҳисобланади.  


Муҳтарама Комилова, ЎзА