Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг оқибатлари тушунтирилди
14:52 / 2024-02-01

Нукус ҳарбий прокуратураси, Нукус ҳарбий суди ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ташаббуси билан Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказида “Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик асослари” мавзусида профилактик суҳбат бўлиб ўтди.

Тадбирда Нукус ҳарбий прокурори, адлия полковниги Улуғбек Абдираҳимов, Нукус ҳарбий суди раиси Пурханиддин Акимниязов, Нукус шаҳридаги “Салмен эшон” жоме масжиди имом хатиби И.Копабаев ҳамда бошқа мутахассислар иштирок этиб, гарнизондаги ҳарбий хизматчиларга дунё бўйича тез ривожланаётган ҳамда кўпчиликка моддий зарар етказиб келаётган қимор ва таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинларнинг салбий оқибатлари, уларни ўйнаган шахсларга қонунчиликда белгиланган жазо ҳақида батафсил маълумот берди.  

Эслатиб ўтамиз, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйин – бу ўйин ташкилотчиси томонидан бир ё ундан ортиқ иштирокчи билан тасодифга ёки ўйин иштирокчисининг қобилияти, эпчиллиги ва бошқа сифатларига боғлиқ ютуқ тўғрисида тузилган, таваккалчиликка асосланган келишувга мувофиқ амалга ошадиган жараёндир.  

Ачинарлиси, бугунги кунда интернетда миллий урф-одатларимизга ёт бўлган қимор ўйинларини ёқтирадиганлар сафи кенгайиб, турли онлайн тотализатор ўйинлар пайдо бўлмоқда.  

Хавотирлиси, ўрта ёшдагилар ҳам бундай ўйинларда кўп миқдордаги пул маблағини тикиб, ютуқ эвазига  пулларини фирибгарларнинг қўлига ўз хоҳиши билан тақдим этмоқда. Қарзга ёки банкдан олинган кредит пулларини ютқазгандан кейин уларни тўлаш учун ўғрилик ва бошқа турдаги оғир жиноятларни содир этиш ҳолати барчамизни огоҳлик ва ҳушёрликка чорлайди.  

Соҳа мутахассислари томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, бундай ўйинлар инсонда қарамлик ва психологик касалликларни вужудга келтириб, уни мўмай даромад илинжида яна ва яна ўйнашга, бунинг учун пул маблағларини турли йўллар билан қидириб топишга чорлайди.  

Суҳбат давомида ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ходимлари ҳарбий хизматчиларни ана шундай фирибгарликлардан огоҳ бўлишга, фарзандларига кўпроқ эътибор қаратишга чақирди.  

Тадбир иштирокчилари мавзу бўйича берилган саволларга батафсил жавоб олди.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири