Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қимматли қоғозлар бозорида мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
14:45 / 2024-04-29

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Қимматли қоғозлар бозорида мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, қимматли қоғозлар бозорида мижозларни рақамли идентификация қилиш ва уни қўллаш ҳамда инвестиция воситачилари томонидан мижозлар билан шартнома тузиш жараёнида уларнинг шахсий маълумотларини олиш мақсадида мижозларни текшириш тизимини амалга оширишни назарда тутувчи Қимматли қоғозлар бозорида мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом  тасдиқланди.

Мазкур Низом инвестиция воситачилари томонидан резидент ва норезидент жисмоний, шу жумладан, юридик шахс номидан ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган шахсларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш, шунингдек, мижозлар билан шартнома тузиш вақтида уларнинг шахсий маълумотларини олиш мақсадида Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб, “Ўз мижозингни бил” (KYC, e-KYC) ва “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш” (AML/CFT) тизимларига мувофиқ мижозларни текшириш тартибини белгилайди.

Қарорга  кўра, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартибидан фойдаланиш жараёнида “Ўз мижозингни бил” (КУС, е-KYC) тизимига мувофиқ ҳамда “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш” (AML/CFT) тизимига асосан қимматли қоғозлар бозорида мижозлар билан шартнома тузиш пайтида мижозларни текшириш тизимини амалга ошириш тартибига риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатилади.

Бунда доимий назорат Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб амалга оширилади.

                                                                                                                     ЎзА