Қимматбаҳо металлар нархи кескин пасайди
13 февраль куни тонгда қимматбаҳо металлар бозорида кутилмаган пасайиш кузатилди.
Олтин нархи 5 100 доллардан 4 900 долларгача тушиб, 2,8 фоиз арзонлашди. Кумуш нархи эса 10 фоиздан кўпроқ тушиб кетди.
Таҳлилчилар бу ҳолатни технология акциялари қиймати пасайиши ва Федерал захира тизими (ФЗТ) фоиз ставкасини яқин орада пасайтирмаслиги ҳақидаги тахминлар билан изоҳламоқда.
Экспертлар фикрича, бозор тебранишининг сабаби "фундаментал" омилдан кўра, кўпроқ "оқимга асосланган". Сармоядорлар технология акцияси пасайган бир пайтда ликвидлик излаб, активларини оммавий сотишга киришган.
Шунингдек, АҚШда эълон қилинган кучли бандлик маълумоти ФЗТ томонидан фоиз ставкаси тезда пасайтирилиши эҳтимолини камайтирди. Натиажада доллар мустаҳкамланиб, қимматбаҳо металлар нархига босим кучайди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА