Марказий банкда журналист ва блогерлар учун “Банклар томонидан қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга оширишдаги янги тартиблар” мавзусида медиа-мулоқот бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот форматидаги учрашувда халқаро захираларни бошқариш амалиёти, аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга оширишнинг янги тартиби тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Халқаро захираларга халқаро валюта фондидаги маблағ жалб қилишга доир махсус ҳуқуқларни ва захира позицияси, чет эл валютаси, чет эл ҳукуматлари, халқаро молия ташкилотлари томонидан чиқарилган ёки кафолатланган қимматли қоғозлар, халқаро стандартларга мувофиқ халқаро захиралар таркибига киритиладиган бошқа активлар киради.
[gallery-25372]
Халқаро захираларни бошқаришда истиқболдаги режалар иккига бўлинади. Автоматизация ва диверсификация. Халқаро молия бозорларида амалга ошириладиган операциялар ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича Марказий банкнинг ахборот тизимлари билан интеграциялашган замонавий дастурий таъминотни татбиқ этиш ишлари олиб борилмоқда.
Диверсификацияда ҳалқаро захираларни диверсификация қилиш жараёни давом этиши кўзда тутилган. Шу ўринда айтиш жоиз, Марказий банк қуймаларнинг сотиш ва сотиб олиш нархини эълон қилади. Банкларга воситачилик ҳақи 1 фоиз тўлайди.
Банк шохобчалари орқали қуймаларни Марказий банк томонидан эълон қилинган нархларда сотади ва қайтариб сотиб олади. Мижоз эса шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади. Харид қилинган қуймаларни олиб кетишга мажбур.
Тадбирда қайд этилишича, банк томонидан мижозларга қимматбаҳо металларни электрон кўринишда сотиш ва қайтариб сотиб олиши мумкин. Банк мижозга шартнома, оммавий офферта асосида металл ҳисоб-варақни очади. Банк қимматбаҳо металларни сотиш ва қайтариб сотиб олиш нархларини металлнинг жаҳон бозоридаги СПОТ нархи асосида мустақил белгилайди. Металлни сўмда сотиб олиши мумкин. Ҳисоб-варақдаги металлни бошқа банкдаги металл ҳисоб-варақга ўтказиши мумкин.
Тадбирда тижорат банклари вакиллари ҳам иштирок этиб, янги тартиб орқали жорий этилаётган ўзгаришлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Ш.Маматуропова,
О.Пардаев (сурат),
ЎзА