Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиличбозлик: Олимпиада йўлланмаси учун кимлар жанг олиб боради?
18:30 / 2021-04-20

Тошкент йирик спорт тадбирларига мезбонлик қилиш борасида халқаро майдонда катта ҳурмат қозонмоқда. Ана шундай йирик спорт тадбирларидан бири 25-26 апрель кунлари қиличбозлик бўйича Осиё-Океания минтақалари учун Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақадир.

Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур мусобақада жаҳон рейтинги орқали йўлланма ололмаган терма жамоалар баҳс олиб боришади. Ҳамюртимиз Малика Ҳакимова шпага йўналишида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритгани боис, делегациямиз қуйидаги 5 нафар спортчи билан мусобақада қатнашади:

Хўш, Токио олимпиадасига йўлланма олиш имконияти ортаётган турнирда юртимиз шарафини кимлар ҳимоя қилишади?

Сабля

Аёллар: Зайнаб Дайибекова

Эркаклар: Шерзод Мамутов

Рапира

Аёллар: Яна Алборова

Эркаклар: Аҳмадиллоҳ Солиҳожиев

Шпага

Эркаклар: Файзулла Алимов

Мусобақада фақат биринчи ўринни олган спортчиларгина Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритади.

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА