Қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда
Пойтахтимиздаги «Пахтакор» қиличбозлик мажмуасининг «Ёшлик» залида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси старт олди.
Мусобақанинг илк кунида 100 нафардан ортиқ ёш спортчилар ўртасида яккалик баҳслари бўлиб ўтди. Дунёдаги 17 та давлатдан ташриф буюрган ёш ва иқтидорли қиличбозлар ғолиблик ва Жаҳон кубогини қўлга киритиш учун муросасиз беллашди.
[gallery-26242]
Ўғил болалар баҳсида Кайим Айбар, қизлар ўртасидаги баҳсда эса Бригитта Рац ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.
Афсуски, миллий терма жамоамиз вакиллари чорак финал босқичигача етиб бордилар. Аммо бу – тажриба, ирода ва келажакдаги ютуқларга замин яратадиган қадамдир!
Эртага жамоавий мусобақалар бўлиб ўтади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА