Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиличбозларимизнинг навбатдаги муваффақиятлари
10:17 / 2026-01-16

Баҳрайннинг Манама шаҳрида кадет ва ўсмирлар ўртасида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича жаҳон кубоги босқичи ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон, Ҳонг Конг, Туркия, Сингапур, Саудия Арабистони, Иордания, Бразилия каби 20 дан ортиқ давлатдан келган спортчилар ўзаро рақобатлашмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақанинг кадетлар ўртасидаги яккалик беллашувларида ҳамюртимиз Санам Назарова кумуш медалга сазовор бўлди. Мазкур йўналишдаги олтин медаль Ли Ман Вайга (Ҳон Конг) насиб этган бўлса, тайванлик Лин Ариел бронза медалини қўлга киритди.  

Мусобақада иштирок этган Озодахон Усмонжонова 5, Гўзал Тошмуҳаммадова 6-ўриндан жой олди. Жаҳон кубоги жорий йилнинг 18 январь кунига қадар давом этади. Айни дамда ўсмирлар ўртасида яккалик ва жуфтлик баҳслари ўтказилмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА