English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиличбозларимиз жаҳон кубогида совриндор бўлди
09:44 / 2024-02-05

Болгария ва Хорватия мамлакатларида қиличбозликнинг сабля ҳамда рапира йўналиши бўйича ёшлар ўртасида жаҳон кубоги ташкил этилди.

Болгариянинг Пловдив шаҳрида ёшлар ўртасидаги жаҳон кубогида дунёнинг 20га яқин мамлакатидан келган қиличбозлар сабля йўналишида баҳслашди. Яккалик беллашувларда Зуҳриддин Қодиров кумуш, Самира Шокирова эса бронза медалига сазовор бўлди.  

Жамоавий баҳсларда қизлар терма жамоамиз ярим финалда Италия термасини, сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида эса Францияни енгди ва якунда олтин медаль билан биргаликда жаҳон кубогини ҳам қўлга киритди. Мазкур йўналишдаги ўғил болалар орасида терма жамоамиз бронза медали билан тақдирланди.  

Хорватиянинг Загреб шаҳрида қиличбозликнинг рапира тури бўйича ўтган жаҳон кубогида эркаклар терма жамоамиз бронза медалини қўлга киритди. Жамоавий баҳсларнинг бронза медали учун ўтган беллашувда вакилларимиз Гонконгни енгди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА