Қиличбозларимиз тантанали кутиб олинди
Жорий йилнинг 20–27 февраль кунлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли мусобақада юртимиз спортчилари муносиб иштирок этиб, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, сабля йўналишида қизлар ва йигитлар ўртасидаги жамоавий баҳсларда миллий терма жамоамиз 2-ўринни эгаллади.
Бугун Тошкент халқаро аэропортида спортчиларимиз тантанали равишда кутиб олинди. Маросимда спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Қиличбозлик федерацияси раиси ўринбосари Ҳаёт Закиров, вазирлик ва федерация мутасаддилари, спортчиларнинг ота-оналари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА