Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиличбозларимиз Осиё чемпионати ва жаҳон кубогида совриндор бўлди
09:20 / 2024-02-19

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида қиличбозлик бўйича ўтаётган Осиё чемпионатининг ўсмирлар тоифасидаги сабля йўналишида қизлар ўртасидаги яккалик баҳслари якунланди.

Унда терма жамоамиз аъзоси Наргиза Жаксибаева барча рақибларини енгиб, чемпионатнинг олтин медалини қўлга киритди. Мусобақанинг кумуш медали сингапурлик Ком Абигаил Руи Қига насиб қилган бўлса, гонконглик Чинг Тсанг Юет ва хитойлик Кимиао Панга бронза медали билан тақдирланди.  

Қиличбозлик бўйича Грузияда ўтган жаҳон кубогининг рапира йўналишида қизларимиз жамоавий баҳсларда бронза медалига сазовор бўлди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА