Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиличбозларга 19 номдаги спорт анжомлари топширилди
22:43 / 2023-11-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг жойлардаги ҳудудий бўлинмаларининг моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш, ёш спортчиларимизни тегишли спорт кийимлари (экипировкалари) ва анжомлари билан таъминлаш каби ибратли ишлар  тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Бугун жойлардаги қиличбозлик бўлинмаларини ва спортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга керакли спорт анжомлари, жиҳозлар ва экипировкалар  тантанали равишда топширилди.  

[gallery-14762]

Биринчи босқич (жорий йил август ойи)да қиличбозлик федерациясининг жойлардаги минтақавий спорт бўлинмаларига, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларига қиличбозлик спорти махсус кийимлари, қиличбозлик йўлакчалари ва бошқа жиҳозлар берилган эди.

Бугун ҳомийлар томонидан топширилган қиличбозлик спорт анжомлари ушбу бошланган хайрли ишнинг иккинчи босқичи ҳисобланади. Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар бўлинмалари, Қиличбозлик миллий клуби вакилларига  19 ном ва турдаги спорт анжомлари ва жиҳозлари, махсус кийимларнинг ҳадя этилгани айни муддао бўлди.  

 

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА