Қиличбозлар Тошкентда рақобатлашмоқда
Пойтахтимизда Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг собиқ бош ҳаками, халқаро даражадаги рефери Аида Ҳасанова хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақанинг шпага йўналиши яккалик баҳсларида қизлардан Мунира Мурзатаева, Асал Тошмуҳаммедова, Алина Куралбекова ҳамда Дилдора Муталипова шоҳсупага кўтарилди. Шунингдек, ушбу йўналишда Вадим Багаутдинов ўғил болалар ўртасида зафар қучган бўлса, Ғайбулла Абдуллаев кумуш медалига эга чиқди. Умид Жониқулов ва Озодбек Савронов бронза медалини қўлга киритди.

Рапира йўналишидаги жамоавий баҳсларда Қозоғистон терма жамоаси ўғил болалар ўртасида олтин медални қўлга киритди. Қизлар орасида Тошкент шаҳрининг тўртинчи жамоаси барча рақибларини енгди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА