Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиличбозлар МДҲ ўйинларида тенгсиз
08:30 / 2025-10-05

Озарбайжонда бўлиб ўтган III МДҲ ўйинларида қиличбозлик бўйича жамоавий баҳсларда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари муваффақиятли иштирок этди.

Қувонарлиси, қиличбозликнинг сабля йўналишидаги эркаклар ўртасидаги жамоавий баҳсларда Сардор Абдукаримбеков, Шанназар Абулов, Нурсултон Кенесбаев, Алпамис Уракбаевдан иборат терма жамоамиз сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида Россия термасини 45:43 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, шпага йўналишида таркибида Мадинабону Мансурова, Санам Назарова, Озодахон Усмонжонова, Марварид Зувайдиллова бўлган Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар ўтган барча жангларда зафар қучди ва  кумуш медаль билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА