Қиличбозимиз Осиё кубоги совриндори
Иорданиянинг Амман шаҳрида қиличбозликнинг рапира ва шпага йўналишлари бўйича Осиё кубогининг ёшлар тоифасида рейтинг турнири бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли халқаро турнирда мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси аъзоси 14 ёшли Саидбилол Алимов муносиб иштирок этиб, шпага бўйича 17 ёшгача бўлган йигитлар ўртасида бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Макао, Саудия Арабистони, Уммон, Бирлашган Араб Амирликлари, Яман, Баҳрайн, Қувайт, Иордания ва Ўзбекистондан келган юзга яқин қиличбозлар иштирок этди.
Ж. Тошхўжаев, ЎзА