French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қидирувдагилар ушланиб, бедарак йўқолганлар қайтарилди
17:26 / 2025-12-23

Мамлакатимизда ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирининг учинчи босқичи доирасида Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизимлари томонидан манзилли тезкор тадбирлар амалга оширилди.

Тадбир давомида жиноят содир этгани ва бошқа ҳолатлар бўйича қидирувда бўлган 85 нафар шахс ушланди, 38 нафар бедарак йўқолган фуқаро ўз оиласига қайтарилди. Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида суд ва тергов органларидан яшириниб юрган 914 нафар қидирувдаги шахс вилоят ИИББ ва унинг қуйи тизимлари томонидан қўлга олиниб, қонун устуворлиги ва жазонинг муқаррарлиги таъминланди. 

Хусусан, 1954 йили туғилган, Жиноят кодексининг 97-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этиб, 22 йил давомида яшириниб келган фуқаро(Ж.Б.)нинг яшаётган манзили аниқланиб, Қозоғистон Республикасидан ушлаб келинди. Шунингдек, қотиллик, номусга тегиш, одам савдоси, босқинчилик каби оғир жиноятларни содир этиб, 10-15 йил давомида яшириниб юрган 40 нафар шахс Россия, Қозоғистон, Туркия ва БАА ҳудудларида аниқланди. Улар Ўзбекистонга олиб келинди ва қонуний чоралар кўрилди. 

Шу билан бирга, турли сабаблар туфайли бедарак йўқолган мингга яқин фуқаронинг манзили аниқланиб, улар яқинлари бағрига қайтиши таъминланди. Мазкур йўналишдаги ишлар изчил ва доимий равишда давом эттирилмоқда. 

А.Мусаев, ЎзА.