Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қидирувдаги шахслар қўлга олинди
15:30 / 2024-01-22

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси идораларида вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, алимент билан боғлиқ ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида кунлик тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бюронинг Наманган вилояти бошқармасининг Мингбулоқ тумани бўлими томонидан қасддан алимент тўламай яшириниб юрган қарздорларни топиш юзасидан ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда. Яқинда, олиб борилган қидирув тадбирлар давомида уч нафар фарзандининг моддий таъминлашдан қочиб юрган қарздорлар ушланиб, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланди.  

Аниқланишича, фуқаро А.А. турмуш ўртоғи М.Н. билан ажрашади. 2022 йилда суднинг қарори билан уч нафар вояга етмаган боласи учун ҳар ойда топган даромадидан 1/2 миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати МИБ туман бўлими иш юритувига олинган ва ижро ҳаракатлари қўлланилган.  

Бироқ, олиб борилган ижро ҳаракатлари, тушунтириш ва огоҳлантиришларга қарамай қарздор ота вояга етмаган фарзандлари учун алимент пулларини қасддан тўламай келган. Бунинг оқибатида қарздорлик 45,7 миллион сўмга етган. Эълон қилинган қидирув юзасидан бажарилган тадбир натижасида ушбу қарздор топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.  

Яна бир фуқаро Ҳ.К. дан ундирувчи М.А. фойдасига бир нафар боласи учун алимент тўлаш белгиланган. МИБ томонидан амалга оширилган тадбир давомида у ҳам ушланиб, унга ҳам жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ тумани суди томонидан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.  

– Бюро иш юритувида 1 089 та алимент билан боғлиқ ҳужжат мавжуд, – дейди МИБ Мингбулоқ туман бўлими давлат ижрочиси Акрамжон Худойбердиев. – Ўтган 2023 йил давомида алимент тўламай келган 68 шахсга нисбатан маъмурий чора, бир нафар қарздорга эса жиноий жавобгарлик кўрилган ва қонун устуворлиги таъминланган.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.