Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти Китоб туман бўлими томонидан ўз фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган оталарга нисбатан тегишли таъсир чоралари кўриб борилмоқда.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг 2016 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор A.Мавлановдан ундирувчи Н.Нажмиддинованинг фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Қарздор 2020 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги оқибатида, қарздорлик 11 миллион 723 минг сўмга етган. A.Мавлановнинг уйига давлат ижрочиси бир неча маротаба борган, аммо у ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилда бўлмаганлиги сабабли, 2021 йилнинг 12 март куни унга нисбатан бўлим давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.
Орадан салкам 5 ой вақт ўтиб топилган қарздор, алимент пулларини тўлашдан бўйин товлади. Натижада унга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Китоб туман суди томонидан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ўлмас Баротов, ЎзА