Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қидирувдаги “HOWO” юк автомашинаси Бухорода хатланди
17:21 / 2022-07-15

Суд қарорига асосан қарздорликни ундириш Мажбурий ижро бюросининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади ва бу борада Бюро органлари томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Фуқаролик ишлар бўйича Наманган туманлараро судининг 2022 йил 14 апрелдаги ижро варақасига асосан, қарздор «Сapitaller” МЧЖдан ундирувчи АТ «Алоқабанк» фойдасига жами 1 млрд. 461.9 млн. сўм кредит қарздорлик ундириш ва ундирувни гаровдаги «Сapitaller” МЧЖга тегишли бўлган 2019 йилда ишлаб чиқарилган “HOWO” русумли юк тортувчи автомашина ва “YUGHANG YCH9401Z” русумли ярим тиркама ўзи ағдарувчи юк автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.  

Мазкур ижро ҳужжати ижроси юзасидан қарздор қарздорликни ихтиёрий муддатда тўлаб бериши ҳақида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, қарздорликни тўламасдан келган. Давлат ижрочиси томонидан қарздор МЧЖга тегишли юк ташувчи автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган.  

Қидирув тадбирлари давомида «Сapitaller” МЧЖга тегишли “HOWO” русумли юк автомашинаси Бухоро шаҳар ҳудудида ҳаракатланаётганлиги аниқланиб, Бюронинг Наманган шаҳар бўлимининг 01.07.2022 йилдаги хатига асосан, Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида мазкур юк автомашинаси тегишли тартибда хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.  

«Сapitaller” МЧЖ томонидан қарздорлик бартараф қилинмаган тақдирда юк автомашинаси баҳоланиб, “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилади.  

Гулноза Бобоева, ЎзА