Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қидирувда бўлган бойсунлик қарздор ота 15 сутка қамалди
16:41 / 2021-01-29

Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят Бойсун туман судида алиментчи ота К.Мирзақулов иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд жараёнида икки нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент пули яъни 31 миллион 774 минг сўмни тўлашдан бош тортган отага тегишли ҳукм ўқилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.  

Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судининг 2016 йил 26 январдаги буйруғи билан Карим Мирзақуловга 2 нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилган. Афсуски, бемеҳр ота бу мажбуриятни тан олмай, алимент пулларини тўлашдан қочиб юрган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Мажбурий ижро бюроси Бойсун туман бўлими қарздор отага қидирув эълон қилгач, у вилоятнинг Қизириқ туманидан топилиб, Бойсун тумани бўлими давлат ижрочиларига топширилди. Шундан сўнг алиментчи отанинг йиллар давомида фарзандларидан 31 миллион 774 минг сўм қарздор бўлиб қолгани ҳисоб-китоб қилиниб, тегишли маъмурий баённома расмийлаштирилди. Масалага қонуний ечим топиш учун жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судига тақдим этилди.

Суд мажлиси якунида алиментчи қарздор ота маъмурий қамоқ жазосини ўтаб бўлгач, икки ой ва ундан ортиқ муддатда фарзандлари учун белгиланган пулларни тўлашдан бўйин товласа жиноий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Нуриддин Чориев,

МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси инспектори