Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қидирув тадбирлари натижасида қарздорликлар ундирилмоқда
12:27 / 2022-02-25

Фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ, қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ўз вақтида, сифатли ижро этиш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюроси тааллуқли ишлар бўйича терговга қадар текширув ва суриштирув, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш ваколати мавжуд.

Бюронинг Навоий вилояти бошқармаси Қидирув шўъбаси ходимлари қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулклари турган жойини аниқлаш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида мамлакат бўйлаб қидирув тадбирларини амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, 2021 йил ва жорий йил ўтган даврида жами 405 нафар жисмоний шахс ва 192 та автотранспорт воситалари топилиб, қарздорлардан 3,2 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағлари ундирилган.

Ҳозирда 70 нафар қарздорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу шахсларнинг 65 нафари Республика ҳудудида яшириниб юргани, 5 нафари эса чет элга турли мақсадларда чиқиб кетгани аниқланган.

Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан биргина, жорий йил январь ойида 31 нафар жисмоний шахс ва 28 та автотранпорт воситаси қидириб топилди.

– Навоийлик 4 нафар қарздор отага алимент пулларини ўз вақтида тўлаш юзасидан бир неча бор огоҳлантирилганига қарамасдан қарздорлар яшаш манзилини доим ўзгартириб, алимент мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаб келганлиги оқибатида уларнинг 82 миллион 316 минг сўм алиментдан қарздорлиги йиғилиб қолган, – дейди Қидирув шўъбаси катта инспектори Шоҳрух Жумақулов. – Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, уларнинг барчаси бир кунда Тошкент шаҳридан топилиб, улар давлат ижрочиларига топширилди ва қарздорларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 2021 йил 3 августдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор – якка тартибдаги тадбиркордан АИТБ “Ипак йўли банки” Навоий вилоят филиали фойдасига 334 миллион сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.

Аммо тадбиркор қарздорликни бартараф этиш ўрнига “Lасеtti” русумли автомашина ва “BOX TITABLE” русумли тиркама воситасини қасддан яшириб келган.

Қидирув шуъбаси ходимларининг олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида автомашина Жиззах вилоятидан, тиркама воситаси эса Самарқанд вилоятидан топилган.

Қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулклари турган жойини аниқлаш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида самарали ва тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

Абдували Бўриев, ЎзА