Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қибрайда содир этилган безорилик бўйича жиноят иши қўзғатилди
15:09 / 2023-02-13

Ижтимоий тармоқларда бир нечта номаълум шахслар Ш.А. ва Ж.Х.ларни уриб тан жароҳати етказгани билан боғлиқ видеолар тарқалди.

ИИВ ахборот хизмати хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга асосан Тошкент вилояти Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.  

Жиноятни фош этиш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу жиноятни 2000 йилда туғилган М.А. ҳамда Х.З.лар содир этгани аниқланди. Улар Қибрай тумани ҳудудида навбатдаги безорилик жиноятини амалга ошириш мақсадида воқеа жойига келган вақтида ушланди.  

Ҳозирда жиноят ишига алоқадор бўлган жиноий гуруҳ аъзолари ҳамда уларнинг бошқа жиноий ҳолатларини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув тадбирлари ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

ЎзА