Қибрайда 1876 йилда чиқарилган олтин тангаларни 145 минг долларга сотаётганлар ушланди
Тошкент вилояти Қибрай туманида 1876 йилда чиқарилган олтин тангаларни 145 минг долларга сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди. Фуқаролар Б.А. ва М.У. 1876 йилда ишлаб чиқарилган умумий оғирлиги 76,2 грамм бўлган 2 дона олтин тангани 145 минг долларга сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА