French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қибрай туманида 50 дан ортиқ эълон ва реклама воситалари олиб ташланди
11:24 / 2021-06-15

Тошкент вилояти Қибрай туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, савдо нуқталари пешлавҳалари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори талабларига мувофиқлиги ўрганилди.

Унда Тошкент вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича маслаҳатчиси Сарвар Файзуллаев, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Абдурашид Тўйчиев ҳамда Қибрай туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича маслаҳатчиси Абдулла Эргашев иштирокида ўтказилган ўрганишлар давомида тадбиркорларга юқоридаги қонун-ҳужжатлари талаблари тушунтирилди.  

Ўтказилган рейд натижасида, қонун ҳужжатлари меъёрларига тўғри келмайдиган 50 дан ортиқ эълонлар, реклама воситалари олиб ташланди. Зудлик билан олиб ташланиши имкони бўлмайдиган пешлавҳалар қисқа муддатларда олиб ташланиши кераклиги тўғрисида тадбиркорларга огоҳлантириш хатлари берилди.

Мутахассисларнинг маълумотига кўра, Тошкент вилоятида сўнгги олти ойда алмаштирилиши керак бўлган реклама объектлари 2 минг 640 тани ташкил қилган. Ундан шу кунгача олиб борилган тушунтириш ва тарғибот натижасида 1 минг 440 таси давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари меъёрларига мослаштирилган.

Жойларда мазкур ўрганишлар давом этмоқда.

А.Мусаев, ЎзА