Қазиб олиш тармоғининг инвестиция истиқболлари таҳлил қилинди
Иқтисодиёт ва молия вазирлигида «Ўзбекистонда қазиб олиш тармоғининг инвестиция истиқболлари ва солиқ солиш» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда вазирлик мутахассислари ва Халқаро валюта жамғармаси экспертлари иштирок этди.
Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров ўз кириш сўзида мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ва инвесторлар учун яратилаётган кенг кўламли имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Учрашувда хорижий томон юртимизда инвесторлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида маълумот олиш баробарида, улар ҳам ўз тақдимотларини ҳавола қилди.
Шундан сўнг геология-қидирув ишлари ва фойдали қазилмаларини қазиб олиш даврида солиққа тортиш масалалари, хусусан, бу жараёнда Ўзбекистон тажрибаси ҳақида сўз борди.
Тадбир якунида томонлар мавзу юзасидан учрашувларни янада фаоллаштиришга келишиб олди.
Н. Зиёдуллаева, ЎзА