«Деформацияланувчи ғовак муҳитда кўп фазали сизиш жараёнларини сонли таҳлил қилиш» мавзусида
Қайтаров Зоҳиджон Дусмон ўғлининг 01.02.05 – Суюқлик ва газ механикаси ихтисослиги бўйича «Деформацияланувчи ғовак муҳитда кўп фазали сизиш жараёнларини сонли таҳлил қилиш» мавзусидаги физика‑математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.FM/Т.02.09 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 28 июнь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, Механика лабораторияси биноси, 103-хона.
Тел.: (+99866) 239-11-40, (+99866) 239-18-92, Факс: (+99866) 239-11-40.
e-mail: rektor@samdu.uz