Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қайси жамоа Суперлигада қолади?
10:20 / 2025-12-10

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида қолиш учун курашаётган “Бухоро” ва “Хоразм” жамоалари бугун, 10 декабрь куни плей-офф босқичининг иккинчи раундида ўзаро баҳслашади. Учрашув соат 15:00 да бошланади.

Мазкур тўқнашувдаги ғолиб жамоа Суперлигада қолади, мағлуб томон эса яна бир имконият учун Про-лига иштирокчиси “Арал”га қарши курашишга мажбур бўлади. Бугунги ўйин иштирокчилари жорий йилги мавсумда ўзаро икки бор ўйин ўтказгани барчага маълум.  

Унда “Бухоро” дастлабки ўйинни сафарда ўтказиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, ўз уйида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган эди. Ҳозирга келиб умумий тўқнашувлар сони 16 тага етган ва “Бухоро” жамоасининг ғалабалар сони 11, “Хоразм”да эса 4 та. Фақат бир ўйин дуранг билан тугаган.

Маълумот ўрнида: Плей-оффнинг дастлабки босқичида “Бухоро” пенальтилар сериясида “Машъал”га, “Хоразм” эса “Қўқон-1912”га ютқазган.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА