Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қайси йўлларда сунъий нотекисликлар ўрнатилмайди?
23:28 / 2023-12-02

Бухоро вилояти прокуратураси томонидан автомобиль йўлларидаги сунъий нотекисликлар ўрнатилишининг аҳволи таҳлил қилинди.

Аниқланишича, вилоят автомобиль йўллари балансидаги кўчаларда 424 та ҳамда Бухоро шаҳар ободонлаштириш бошқармаси балансидаги кўчаларда 22 та сунъий нотекислик мавжуд.

Бироқ сунъий тўсиқлар 2019 йил 1 июлдаги “Сунъий нотекисликлар умумий техник талабларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги давлат стандарти талабларига риоя қилинмаган ҳолда ўзбошимчалик билан ўрнатилган.

Юқоридаги тартибга асосан сунъий нотекисликни халқаро аҳамиятга эга йўлларда, ҳаракатланиш полосалари 4 ва ундан кўп бўлган Республика аҳамиятига эга бўлган йўлларда, жамоат транспорти тўхташ жойларида ёки уларга қўшни полосаларда ва ҳаракатланиш қисми кенгайтирилган жойларда, кўприкларда, йўл ўтказгичларда, эстакадаларда, транспорт тоннелларида ва кўприклар тагидан ўтиш жойларида, темир йўлни кесиб ўтиш жойларидан 100 м.дан кам масофа бўлган жойларда, шаҳарлардаги тез ҳаракатланиладиган магистрал йўлларда ва узлуксиз ҳаракатланиладиган умумшаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчаларда, касалхоналарга, тез ёрдам станцияларига, ўт ўчириш станцияларига, автобус ва троллейбус паркларига, авария хизматлари турадиган майдончаларга ва махсус транспорт воситалари тўпланадиган объектларга кириш жойларида ўрнатиш мумкин эмаслиги белгиланган.

Ўрганишлар давомида, ўзбошимчалик билан 394 та, шундан 3 та халқаро аҳамиятга эга йўлларда, 21 та ҳаракатланиш тасмалари тўрт ва ундан ортиқ бўлган автомобиль йўлларида, 2 та касалхоналарга кириш йўллари олдида, 73 та болалар ва ўсмирлар ўқув- тарбиявий ташкилотлар олдида 10-15 метрдан кейин, 210 та ҳолатда сунъий нотекисликлар пиёдалар ўтиш жойи мавжуд бўлмаган жойларда ўрнатилганлиги ҳамда 85 та ҳолатда сунъий нотекисликлар баландлиги белгиланган нормадан, яъни 7 смдан юқори эканлиги маълум бўлди.

Қонунбузилиши ҳолатлари мавжуд бўлса-да, 2022 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида бирор марта ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий жавобгарликка (330 минг сўмдан 3,3 млн. сўмгача миқдорда жарима) тортиш чоралари қўлланилмаган.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири