ФОТОРЕПОРТАЖ
Қарши шаҳрининг Қавали маҳалласида мустақиллигимизнинг шодиёнаси нишонланаётган бир пайтда янги маскан – 4-давлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.
5 миллиард 315 миллион сўмлик инвестиция эвазига бунёд этилган 180 ўринли ушбу гўша маҳалла аҳлининг узоқ кутилган орзуларидан эди. Бу ерда давлат мактабгача таълим муассасаси аввал бўлмаган. Эндиликда маҳалла аҳолиси фарзандларини сифатли таълим билан қамраб олиш имконига эга бўлди.
[gallery-25096]
Очилиш маросимида шаҳар ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, нуронийлар иштирок этди. Янги бинонинг ёруғ ва шинам гуруҳ хоналари, болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун мўлжалланган ўйин майдончалари, мусиқа ва спорт заллари, тиббиёт хонаси замонавий жиҳозланган.
Тадбир давомида болажонлар ўзларининг рақслари, қўшиқлари ва шеърлари билан йиғилганларга байрамона кайфият улашди.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА