Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қаттиқ маиший чиқиндилар энди фойдали хомашёга айланади
13:09 / 2026-01-21

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Хитой Халқ Республикасида чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида муваффақиятли фаолият юритиб келаётган “Shanxay Taysin” атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича инжиниринг компанияси вакилларини қабул қилди.

Учрашув аввалида, ҳар икки томон Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги ўзаро савдо алоқалари, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик борасида амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган натижалар бўйича фикр алмашди. Хорижлик инвесторлар Ўзбекистондаги барқарор иқтисодий муҳит ва инвесторларга берилаётган қулай шароит ва имтиёзларни юқори баҳолади. 

Меҳмонлар Тошкент вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни термик қайта ишлаш, чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш, яроқсиз ёғларни фойдали хомашёга айлантириш, канализация сувларини тозалаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йўналишларида бир қанча лойиҳаларни амалга ошириш таклифини билдирди. 

Вилоят ҳокими ўз навбатида, экологик барқарорликни таъминлаш, чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда аҳоли турмуш сифатини яхшилаш ҳудуд ривожланишининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади. Халқаро муносабатлар ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорликка ҳамиша очиқ эканини маълум қилди. 

Шундан сўнг вилоят раҳбари канализация ва турли корхоналардан чиқадиган иккиламчи сувларни ҳамда қурилиш соҳасидаги чиқиндиларни қайта ишлаш, ошхона ва ресторанлардаги яроқсиз ёғларни фойдали маҳсулотга айлантириш лойиҳаларига қизиқиш билдирди. 

Учрашув якунида томонлар мазкур ташаббусли лойиҳаларни биргаликда кўриб чиқиш, уларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳамкорликнинг амалий томонларини яна муҳокама қилишга келишиб олди. 

А.Мусаев, ЎзА