Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатор спорт мактаби, махсус таълим муассасаларидаги спорт объектлари адаптив спорт турларига мослаштирилади
12:32 / 2024-12-13

Бу ҳақда Президент раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда таъкидланди.

Дунёда ногиронлиги бор одамларга тўғри келадиган 100 дан ортиқ спорт тури бор. Лекин, бизда бундай одамларга спорт билан шуғулланишга фақат 22 та тури бўйича тиббий хулоса берилади.

Эндиликда халқаро андозалар асосида ногиронлиги борларга спорт турлари ҳам кенгайтирилиши, уларни бунга лаёқати касаллик турига қараб автоматик белгиланиши қайд этилди.

Натижада спорт билан шуғулланишга йўлланма олиши мумкин бўлган ногиронлиги борлар сони 286 мингдан 440 мингга ошади.

Мутасаддиларга келгуси йилда адаптив спорт қамровини 1,6 баробарга ошириб, 45 мингга етказиш топширилди. Бу одамларни спорт билан шуғуллантирадиган мураббийлар ойлиги 1 январдан 1,5 баробар оширилади

Жойлардаги 130 та спорт мактаби, 90 та махсус таълим муассасаси ва 29 та “Мурувват” уйидаги спорт объектлари адаптив спорт турларига мослаштирилади.

Жойларда 300 та янги “воркаут” майдончалари қурилади, уларда ҳам худди шундай шароитлар бўлади.

ЎзА